ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАЛАРИ ИМЗОЛАНДИ
Яқинда Тукия давлатида сафарда бўлиб қайтдим.

28/03/2022

📌ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАЛАРИ ИМЗОЛАНДИ
Яқинда Тукия давлатида сафарда бўлиб қайтдим. 17-19 март кунлари Expomed Euratsia Fair  2022 Ярмаркаси бўлиб ўтди.  
  Ярмаркада 600 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий экспонентлар стендларини очдилар. Ярмаркада 5000 халқаро ва Туркиядан 19000 зиёратчи меҳмон бўлди.
  Шулар қаторида Ўзбекистондан Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва етказиб берувчилар уюшмаси номидан 9 та "BAHOR NUR" LLC, "SHOH MED CENTER", "SAYQAL", "UO AUDIFON"LLC, "JASUR TIBBIYOT" LLC , "GROUP ASIA PHARM" LLC, "MAGNUM MEDICAL SERVIS" LLC, ASSOCIATION OF MEDICAL EQUIPMENTS MANUFACTURERS AND SUPPLIERS, "CARBONGROUP SERVIS" корхоналари иштирок этди. Мазкур корҳоналар томонидан иштирок доирасида 9 та кенг хажмдаги шартномалар тузишга эришилди.
Ўзбекистонда тадбиркорларга берилаётган кенг имконият ва имтиёзлар йилдан - йилга бу каби фойдали шартномалар тузаётган тадбиркорлик субектлари сонининг ортиб боришига ҳизмат қилмоқда.  
Кейинги учрашувимиз 2023 йил 16-18 март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилди.

Отабек Жиянбаев,
Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси